Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:40

Адолф Гитлер тансоқчиси оламдан ўтди


Иккинчи жаҳон уруши даврида фашистлар доҳийси Адолф Гитлерга тансоқчилик қилган Рохус Миш бугун Берлинда 96 ёшида вафот этди.

Жаноб Миш нацистлар лидерининг энг сўнгги онларига гувоҳ бўлган оз сонли шахслардан эди.

У ҳаётининг оҳиригача Гитлер билан фаҳрланиб келди. 2005 йилда Рохус Миш Associated Press агентлигига Гитлерни “биноидек одам” сифатида тасвирлаган эди.

1945 йил май ойида ўз армияси Совет қўшинлари томонидан тўла мағлубиятга учраганини англаган Адольф Гитлер ерости бункерларидан бирида ўз жонига қасд қилгани айтилади.
XS
SM
MD
LG