Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:19

Россиянинг 33 вилояти ва ўлкасида сайловлар бўлиб ўтди


Москвадаги сайлов участкаларидан бири.
Москвадаги сайлов участкаларидан бири.
Россиядаги ахборот агентликлари сайлов ўтказилган 33 та вилоятининг аксарида кам фуқаро сайловда овоз берганина хабар қилди.

8 сентябр куни россияликлар саккиз вилоят ва ўлка ҳокими, 16 та маҳаллий кенгаш аъзолари ва 11 та вилоят маркази ҳокимларини сайлаш учун овоз бердилар.

Маҳаллий ахборот агентликлари хабарига кўра, яқинда сув тошқинлари рўй берган Хабаровск ўлкасида сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 30 фоизи қатнашган.

Москвадаги сайловда шаҳар мэри лавозими учун олти сиёсатчи ўз номзодини қўйган.

Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навалний ва Москва мэри вазифасини бажараётган Сергей Собянин асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда.

Якшанба куни овоз берганидан кейин Навалний журналистларга сайлов яхши ўтишига умид қилаётганини айтди.

- Бугунги сайлов кампанияси яхши ўтишига, қонун бузилмаслигига умид қиламан. Мен, бугун москваликлар ўзлари хоҳлаган мэрни сайлаш имкониятига эга бўлишларини жуда хоҳлайман, деди Алексей Навалний.

Москва ҳокимияти маълумотига кўра, сайлов пайтида хавфсизликни таъминлаш учун 10 минг полиция ходими жалб қилинган.

Якшанба куни Москва шаҳри бўйича 42 минг полиция ходими навбатчилик қилмоқда.

Москвадаги 3400та сайлов участкасида овоз бериш жараёнини кузатиш учун 7000та видеокамера ўрнатилган.
XS
SM
MD
LG