Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:49

1 октябрдан Тошкентда иссиқлик ва сув тўловлари ошади


2013 йил 1 октябрдан Ўзбекистон пойтахтида марказлашган иситиш тизими хизмати ва иссиқ сув 6,4 фоизга оширилади.

Маҳаллий ахборот агентликларининг “Тошиссиққувват” корхонасига таяниб билдиришича, Тошкентда бир квадрат метр учун марказлашган иситиш хизмати нархи 663,06 сўмдан 705,42 сўмга қимматлайди.

Ўлчагич бўлмаган хонадон эгалари иссиқ сув учун жон бошига 8297,58 сўм ўрнига 8827,81 сўм, ўлчагич ўрнатилган хонадонларда бир куб метр иссиқ сув учун 2124,73 сўм ўрнига 226,51 сўм ҳақ тўлайди.

“Сувсоз” корхонаси ҳам 1 октябрдан бошлаб пойтахт аҳолисига етказиб берилаётган совуқ сув нархини ўртача 3,5 фоизга ошишини маълум қилди.

Тошкентда иссиқлик таъминоти хизмати ва иссиқ сув тўловлари жорий йил 1 апрелдан бошлаб 13,5 фоизга оширилган эди.
XS
SM
MD
LG