Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:57

Ҳиндистонда бир қизни зўрлаган тўрт йигит ўлимга ҳукм қилинди


Ҳиндистон полицияси айбланувчиларни судга олиб келаётган пайт.
Ҳиндистон полицияси айбланувчиларни судга олиб келаётган пайт.
Ҳиндистон суди ўтган йил декабрида 23 яшар қизни автобусда зўрлаганликда айбланган тўрт шахсни ўлим жазосига ҳукм қилди.

Жума кунги суд қарорини Ҳиндистон Олий суди тасдиқлаши керак бўлади.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, айбланувчилар ҳукм юзасидан апелляция судига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Ўлимга ҳукм қилинган тўрт шахс қизни зўрлаганидан сўнг у олган жароҳатлари оқибатида кейинроқ касалхонада вафот этган эди.

Бу жиноят Ҳиндистон бўйлаб норозилик намойишлари уюштирилиши ва мамлакатда аёлларга муносабат хусусида қизғин баҳсларга сабаб бўлди.

Қурбоннинг яқинлари ва сиёсий лидерлар суддан айбланувчиларга олий жазо берилишини талаб қилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG