Линклар

Шошилинч хабар
15 сентябр 2024, Тошкент вақти: 02:24

Керри ва Лавров Сурия бўйича халқаро анжуман ўтказишни муҳокама қилди


АҚШ Давлат котиби Ж.Керри (ч), Сурия бўйича БМТ вакили Л.Браҳимий (ўр.) ва Россия ТИ вазири С.Лавров, Женева, 2013 йил 13 сентябр..
АҚШ Давлат котиби Ж.Керри (ч), Сурия бўйича БМТ вакили Л.Браҳимий (ўр.) ва Россия ТИ вазири С.Лавров, Женева, 2013 йил 13 сентябр..
АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриянинг кимёвий қуролларини йўқ қилиш борасидаги сўзлашувлар Сурия бўйича халқаро анжуман ўтказиш режасини жонлантиришига умид билдирди.

Сурия бўйича БМТ вакили Лаҳдар Браҳимий билан жума куни Женевада бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Керри ва Лавров шу ой охирида Ню Йоркда ўзаро учрашув ўтказишга келишиб олганларини маълум қилди.

Музокарада анча вақтдан бери ортга сурилиб келаётган халқаро анжуман ўтказиладиган муддат белгиланиши режаланган.

БМТ Суриядан кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги халқаро конвенцияга қўшилиш ҳақидаги илтимосномани қабул қилиб олди.

Жума куни Россия Президенти Владимир ПутинДамашқнинг бу қарори Сурия ҳукуматининг мамлакатдаги бўҳронни ҳал қилиш нияти “жиддий” эканидан далолат эканини айтди.

АҚШ Президенти Барак Обама ўтган ой Дамашқ яқинида Сурия ҳукумати амалга оширгани иддоа қилинган кимёвий ҳужумда 1400 одам ўлганига жавобан чекланган зарба беришга таҳдид қилган.
XS
SM
MD
LG