Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:41

HRW: Бобомурод Раззоқов шартсиз озод этилиши керак


Ҳюман райтс уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини бухоролик фаол Бобомурод Раззоқовга нисбатан очилган жиноий ишни бекор қилишга чақирди.

Раззоқов устидан навбатдаги суд 16 сентябр куни бўлиши кутиляпти. 60 яшар фермер одам савдосида айбланяпти.

Раззоқов Бухоро вилояти ИИБ томонидан шу йилнинг 10 июл куни ҳибсга олинган ва ҳануз ҳибсда қолмоқда.

Агар унга қўйилган айблов исботини топгудек бўлса, кекса фаол беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиши мумкин.

Ҳюман райтс уотч ташкилоти бухоролик фаолга нисбатан жиноят ўйлаб топилган дея, унинг шартсиз озод этилишини талаб этмоқда.
XS
SM
MD
LG