Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:33

Покистон полицияси беш ёшли қизчани зўрлаганларни қидирмоқда


Покистон полицияси беш ёшли қизчанинг зўрланиши факти бўйича тергов олиб бормоқда.

Пайшанба куни йўқолиб қолган беш ёшли қизча жума эрталаб Лаҳор шаҳри касалхонаси ёнида оғир аҳволда топилган эди.

Панжоб вилояти полицияси бошлиғи қизчанинг зўрланганини тасдиқлади ва дастлабки тергов хулосалари олий судга тақдим этилганини билдирди.

Панжоб вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Рана Санаулла ушбу жиноятни содир этганлар энг оғир жазога тортилишини таъкидлади.

Ёш қизларнинг жинсий зўрланиши Покистонда кўп содир бўлади. Жамоатчилик фаоллари мамлакат ҳукуматини зўравонларга нисбатан кескин чораларни қўллашга чақириб келади.
XS
SM
MD
LG