Линклар

Шошилинч хабар
11 сентябр 2024, Тошкент вақти: 12:17

Россия ва Франция ТИ вазирлари Сурия борасида айри фикр билдирди


Франция ва Россия Ташқи ишлар вазирлари ТИ вазири Лоран Фабиус ва Сергей Лавров. Москва. 2013 йил 17 сентябр.
Франция ва Россия Ташқи ишлар вазирлари ТИ вазири Лоран Фабиус ва Сергей Лавров. Москва. 2013 йил 17 сентябр.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада франциялик ҳамкасби Лоран Фабиус билан Сурия масаласини муҳокама қилди. Лавров ўтган ой Дамашқ яқинида амалга оширилган кимёвий ҳужум провокация бўлган дейиш учун Россияда “жиддий асос” борлигини айтди. Бироқ Франция Ташқи ишлар вазири БМТ мутахассислари ўтказган текширув натижалари кимёвий қуролни Сурия режими қўллаган дея хулоса чиқаришга асос бўла олишини таъкидлади.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада франциялик ҳамкасби Лоран Фабиус билан Сурия бўҳронини муҳокама қилди. Лавров ўтган ой Дамашқ яқинида амалга оширилган кимёвий ҳужум провокация бўлган дейиш учун Россияда “жиддий асос” борлигини таъкидлади. Бироқ Франция Ташқи ишлар вазири БМТ мутахассислари ўтказган текширув натижалари кимёвий қуролни Сурия режими қўллаган дея хулоса чиқаришга асос бўла олишини таъкидлади.



БМТ инспекторлари Сурияда ўтказган текширув ҳисоботида 21 август куни Дамашқ яқинида 1400 одам ўлимига сабаб бўлган ҳужумда тинч аҳолига “нисбатан кенг кўламда” кимёвий қуроллар қўлланилганига “аниқ ва ишончли” далиллар қайд этилган.

Бироқ БМТ ҳисоботида ҳужум учун ким масъул экани билдирилмаган.
Сешанба куни Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус билан Москвада учрашган Сергей Лавров БМТ ҳисоботида Россия расмийларида пайдо бўлган саволларнинг барчасига жавоб йўқлигини айтди.

- Бизда бу провокация бўлганини тахмин қилишга ўта жиддий асослар бор. Айрим ҳамкорларимиз ҳеч иккиланмасдан фақат режим кимёвий қуроллар ҳужумини уюштира олиши ҳақида баёнот берган,- деди Россия Ташқи ишлар вазири.

Сергей Лавров Суриядаги кимёвий ҳужум юзасидан қўшимча текширув ўтказишга чақирди.

- Биз 21 август кунги воқеа эҳтироссиз, холис ва профессионал тарзда ўрганилишини хоҳлаймиз,- деди Лавров.

Бироқ Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус БМТ мутахассислари ўтказган текширув натижалари ишончли эканини таъкидлади.

- БМТ кимёвий инспекторлари гуруҳи раҳбари Аке Селлстром ҳисоботи масаласига келсак, бизнингча бу ҳисобот, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун айтганидек, жуда ишончли ҳужжатдир. Қўлланилган зарин гази миқдорига келсак, нишонлар ва уни қўллаш учун керак бўлган қурилма ва бошқа жиҳатлар бизнинг ҳеч иккиланмай 21 август кунги ҳужум ортида Сурия режими турган дейишимизга асос бўла олади,- дея баён қилди Лоран Фабиус.

Айни пайтда Ғарб қўллаб-қувватлаётган Сурия мухолифатининг етакчи гуруҳларидан иборат Сурия Миллий Коалицияси БМТ ҳисоботи эълон қилиниши ортидан халқаро ҳамжамиятни зудлик билан ҳаракат бошлашга чақирди.

Сешанба куни Лавров Суриянинг кимёвий қуролларини халқаро назоратга ўтказиш ва йўқ қилиш ҳақида БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган резолюция ташкилот Хартиясининг куч қўллашни назарда тутган 7-бандига мос келмаслигини яна бир марта такрорлади.

Лавров агар Сурия ҳамкорлик қилишдан бош тортса, “БМТ Хавфсизлик кенгаши вазиятни қайта кўриб чиқиши”ни билдирди.

Ўтган ҳафта Женевада Лавров билан музокара олиб борган АҚШ Давлат котиби Жон Керри агар Суриянинг кимёвий қуролларини тугатиш бўйича эришилган келишув шартлари бажарилмаса, Қўшма Штатлар ва Россия БМТ Хартиясининг 7-бандига мувофиқ чора кўриш ҳуқуқига эга эканини айтди.
XS
SM
MD
LG