Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:49

Патрисия Флор ILO кузатувчиларининг Ўзбекистонга киритилишини олқишлади


Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Патрисия Флор Ўзбекистон ҳукумати ILO - Халқаро меҳнат ташкилотига пахта терими мавсумини кузатишга розилик берганини олқишлади.

Флор хоним бу ҳақда душанба куни Брюсселда Европа парламентининг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси йиғинида сўзлаган нутқида таъкидлади:

- Европа Иттифоқи номидан мен бу тўғри йўл сари ташланган дадил ва муҳим қадамни олқишлайман. Бу жуда муҳим силжиш. Айни пайтда бу болалар меҳнати билан боғлиқ муаммо ҳал бўлганини англатмайди. Бу болалар меҳнатини йўқ қилиш учун қилинаётган кузатув жараёнининг бошланишидир, - деди Флор хоним.

Бу йил биринчи марта БМТ қошидаги Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) Ўзбекистондаги пахта йиғим теримини мамлакатнинг ўзида туриб кузатишга изн олди.

Фақат расмий Тошкент бу кузатувчиларнинг ўзбек мулозимлари билан бирга пахта далаларига боришига изн берди.

Европа Иттифоқи йиллардан буён Ўзбекистон ҳукуматидан Халқаро меҳнат ташкилоти мутахассисларини мамлакатга киритилишига руҳсат беришни талаб қилиб келаётган эди.
XS
SM
MD
LG