Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:56

Покистонда Толибон асосчиси Абдул Ғани Барадар озод этилди


Покистонда афғонистонлик толиблар етакчиларидан бири мулла Абдул Ғани Барадар қамоқдан озод этилди.

Қобул ҳукумати Барадарнинг озод этилиши Толибон билан ярашиш уринишларига ижобий таъсир қилади, деган умидда унинг қамоқдан чиқарилишини талаб қилиб келаётган эди.

Мулла Барадар Афғонистонда 1994 йилда ташкил топган Толибон ҳаракатининг тўрт асосчисидан бири ҳисобланади.

У 2010 йилда Покистоннинг Қарачи шаҳрида ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG