Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:42

Ўзбекистондан Қозоғистонга машина олиб кириш 93 фоизга ошган


Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган машиналардан Қозоғистонда энг кўп сотилаётгани Nexia автомобилидир/
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган машиналардан Қозоғистонда энг кўп сотилаётгани Nexia автомобилидир/
2013 йилнинг сўнгги етти ойида Ўзбекистонда Қозоғистонга умумий нарҳи 62.8 миллион АҚШ доллари турадиган 10 309 та машина олиб кирилган.

Бу ҳақда auto.lafa.kz нашри Қозоғистон Молия вазирининг ўринбосари Руслан Даленовга асосланиб хабар берди.

Қозоқ матбуотига кўра, Қозоғистонга машина экспорт қилишда Ўзбекистон Россиядан кейин иккинчи ўринда туради.

Бу йилни ўзида Қозоғистонга Ўзбекистондан машина импорти 93 фоизга ошган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган машиналардан Қозоғистонда энг кўп сотилаётгани эса Nexia автомобилидир, деб ёзади auto.lafa.kz нашри.

Ўзбекистонни ўзида эса ҳаридорлар ўз мамлакатида ишлаб чиқарилган машинани олиш учун йиллаб кутишади.
XS
SM
MD
LG