Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:44

Сурия ўз кимёвий арсенали ҳақидаги маълумотни белгиланган муддатда тақдим этди


Ҳаага шаҳрида жойлашган Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот Сурия талаб этилган маълумотларни белгиланган муддатда тақдим этганини билдирди.

Ҳозирда ташкилот Дамашқ расмийларидан олинган Сурияга қарашли кимёвий қуроллар арсенали тўғрисидаги маълумотларни ўрганиб чиқмоқда.

АҚШ ва Россия ўртасида эришилган келишувга кўра, Сурия ўзининг кимёвий қуроллар арсенали тўғрисидаги барча маълумотни 21 сентябр кунига қадар тақдим этиши керак эди.

Ҳозирда Суриядаги Башар Ассад режими ихтиёрида 1000 тоннага яқин заҳарлий кимёвий модда борлиги ишонилади.

Эслатамиз ўтган ҳафта Женева шаҳрида АҚШ ва Россия ўртасида эришилган келишувга кўра, Вашингтоннинг Сурияга қарши ҳарбий зарба беришининг олдини олиш учун Дамашқ ўз ихтиёридаги кимёвий қуролларини йўқ қилишга розилик берган.

Россия президенти маъмурияти бошлиғи Сергей Иванов расмий Дамашқ олган мажбуриятларини бажаришни пайсалга солса Москва Сурияга нисбатан позициясини ўзгартириши мумкинлигини айтди.
XS
SM
MD
LG