Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:52

Ўзбекистон Мудофаа вазири Пекинда хитойлик ҳамкасби билан учрашди


Хитой Мудофаа вазири Чан Ванцюан яшанба куни Пекинда мамлакатга ташриф буюрган Ўзбекистон Мудофаа вазири Қобул Бердиев билан музокара ўтказди.

Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, сўзлашувда икки давлат ҳарбийлари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлашга келишиб олинган.

Хитой ҳарбийлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳарбий тайёргарлик, ҳарбий таълим, қўшма машқлар ўтказиш ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни юқори даражага кўтариш истагини билдирган.

Ўз навбатида Қобул Бердиев Ўзбекистон Хитой томони кўрсатаётган ёрдамни қадрлашини айтиб, Хитой ҳарбийлари билан алоқалар янада мустаҳкамланишига умид билдирган.
XS
SM
MD
LG