Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:55

Бу йил ҳам 5200 ўзбекистонлик ҳажга боради



Бу йил Ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистони ҳукумати томонидан Ўзбекистонга берилган квота ўзгаришсиз қолган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси расмийлари маълум қилди.

Аввалроқ, Макка ва Мадина шаҳарларида Ҳарам масжидида бораётган таъмир ишлари боис Ҳажга борувчилар сони ҳар мамлакатдан 20 фоизга қисқартирилиши ҳақда хабар қилинган эди.

Шу боис бу йил Ўзбекистондан 4 минг зиёратчи ҳажга жўнатилиши кутилаётган эди.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Ўзбекистон ҳукумати бу йил ҳам мамлакат учун ажратилган 5200 квотанинг тўлиқ сақлаб қолинишга эришган.

Лекин, Макка шаҳридаги Ҳарам масжидида бораётган қурилиш ва таъмир ишлари боис дуёнинг бошқа давлатларидан бораётган ҳожилар сони 20 фоизга қисқартирилмоқда.
XS
SM
MD
LG