Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:01

АҚШ ва Эрон расмийлари Ню Йоркда бир орага келиши кутиляпти


Қўшма Штатлар ва Эрон расмийлари бугун Ню Йоркдаги БМТ қароргоҳида Эроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар ўтказишади.

Сўзлашувларда Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф, АҚШ Давлат котиби Жон Керри, шунингдек Британия, Франция, Россия, Хитой ва Германия вакиллари қатнашиши кутиляпти.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, аввалроқ, “Вашингтон пост” газетасига берган интервюсида ўз мамлакати жаҳоннинг қудратли давлатлари билан яқин ойларда муросага эришишига умид билдирган эди.

Эрон раҳбари бу беш, олти ой вақт олишини айтганди.

Руҳонийнинг таъкидича, Оятулло Али Ҳуманаий унга ядровий масала бўйича музокараларни оҳиригача етказиш ваколатини берган.
XS
SM
MD
LG