Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:20

Бир ярим миллион ўзбекистонлик ҳар куни “Однокласники”да


Россиянинг “Однокласники” ижтимоий тармоғидан ҳар куни бир ярим миллион ўзбекистонлик фойдаланади.

Ҳаммаси бўлиб мазкур сайтда 7 миллион ўзбекистонлик қайддан ўтган. Уларнинг 92 фоизи тармоқнинг мобил версиясини қўллайди.

Бу ҳақда “Однокласники” сайти масъулларидан бири Олга Андре ICTExpo 2013 кўргазмаси пайти уюштирилган анжуманда таъкидлади.

Эслатамиз ўтган йил баҳор ойларида “Однокласники”дан бир миллион ўзбекистонлик фойдаланиши айтилаётганди.

2006 йилда очилган “Одноклассники” Россиядаги энг йирик интернет ижтимоий тармоғи ҳисобланади.

Тармоқнинг бир кунлик аудиторияси 40 миллион кишини ташкил қилади. Хориждаги ўзбек мухолифати ўзига хайрихоҳ йиғишда “Одноклассники” тармоғидан фойдаланиб келган.

Ўзбекистондан бўлган ўз хайрихоҳлари билан муносабат ўрнатишида “асосий восита” ҳисобланган.

Феврал ойида Ўзбекистон Халқ ҳаракатининг қарийб 26 минг одамни жам қилган “Одноклассники”даги саҳифасига тўсиқ қўйилган эди. Ҳаракат ўз саҳифасига тўсиқ қўйилишига “Одноклассники” сайти маъмуриятини масъул кўришини билдирган.
XS
SM
MD
LG