Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:51

АҚШ ва ЕИ музокаралари бюджет инқирози боис тўхтатилди


АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги эркин савдо бўйича музокаралар Америкадаги бюджет инқирози боис тўхтатилди.

Келаси ҳафтада америкалик расмийлар Брюсселда европалик ҳамкасблари билан эркин савдо келишувини мухокама этишлари керак эди.

Лекин, АҚШ Конгресси янги бюджет бўйича муросага келолмагани боис Брюсселдаги музокаралар тўхтатилди.

Айни пайтда қарийб 800 минг ҳукумат хизматчилари ўз ҳисобидан дам олишда қолмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам Жанубий Шарқий Осиё мамлакатлари бўйлаб режалаган сафарини бекор қилди.
XS
SM
MD
LG