Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:39

ЕХҲТ раиси Ўзбекистонга сафар қилади


Украина Ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) нинг ҳозирги раиси Леонид Кожара 11-13 октябр кунлари ишчи ташрифи билан Ўзбекистонга боради.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, сафар арафасида Кожара Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Убайдуллаев билан музокара ўтказган.

Украина Ўзбекистоннинг муҳим савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

2012 йилги икки томонлама савдо айланмаси бўйича Украина МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистоннинг учинчи, дунёдаги еттинчи йирик ҳамкори бўлган.

Украина Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, ўтган йил икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 582 миллион АҚШ долларидан ошган.

Ўзбекистонда Украина сармояси асосида 50та корхона фаолият юритмоқда.

Украинанинг 16 та ширкати ўз ваколатхонасини аккредитациядан ўтказган.
XS
SM
MD
LG