Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:06

Ҳолландияда диктатор Каримов сурати туширилган чипслар пайдо бўлди


Пакетига дунёнинг энг қаттол диктаторлари сурати туширилган ва "Диктатор чипслари" деб ёзиб қўйилган чипслар Ҳолландияда пайдо бўлди.

Шундай чипслар орасида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов расми туширилгани ҳам бор.
Ушбу арт-лойиҳа ҳолландиялик дизайнер Виржини Моренҳот тарафидан йўлга қўйилди.

Чипс пакетлари орасида ўзбек президентидан ташқари Россия раҳбари Владимир Путин, Беларус раҳбари Александр Лукашенко, ливиялик марҳум диктатор Муаммар Қаддафий, Аргентина собиқ раҳбари Хорхе Видал, Молдив Республикаси президенти Муҳаммад Ҳассан,Чили диктатори Аугусто Пиночетларнинг сурати туширилганлари ҳам бор.

Диктатор чипсларни Ҳолландия дўконларида 30 еврога сотиб олиш мумкин. Лойиҳа раҳбари Виржини Моренҳот бу лойиҳага пул орттириш мақсадида қўл урмаганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG