Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:45

Бирюлёво полиция назоратида қолмоқда


Якшанба кунги тартибсизликлардан сўнг Москванинг Ғарбий Бирюлёво мавзесидаги вазият нормаллашгани хабар қилинди. Бироқ ушбу ҳудуд полиция назоратида қолмоқда.

Полиция ходимлари "Бирюза" савдо марказига борувчи йўллар ва ҳовлиларнинг барчасини кучайтирилган тартибда қўриқламоқда.

Тартибсизликлар пайти ушланган 400 киши полиция бўлимида ушлаб турилибди. Москва полицияси маълумотига кўра, қўлга олинганлар ҳозирча гувоҳ сифатида сўроқ қилинмоқда.

Бирюлёвода тартибсизликлар бошланишига 10 октябр куни москвалик Егор Шчербаковнинг кавказча қиёфали номаълум шахс томонидан пичоқлаб ўлдирилиши сабаб бўлган.

Мазкур ҳодисадан ғазабланган оломон кеча миллатчилик шиорларини қичқириб айтиб, машиналарни ағдариб, "Бирюза" савдо маркази ойналарини пачоқлаганлар ва сабзавот базаси дарвозасини синдириб кирганлар. Улар қотил ана шу базада яширинган, деган гумонда бўлганлар.

Маълумотларга кўра, тартибсизлик чоғида 11 киши, жумладан, олти нафар ОМОНчи жабрланган.

Жамоатчилик палатасида махсус ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, вокеа бўйича мониторинг олиб бормоқда.

Бугун Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашда ҳам Бирюлёводаги тартибсизликлар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG