Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:46

Афғонистон: Лўгар вилояти ҳокими портлаш қурбони бўлди


Суиқасд қурбони бўлган Лўгар вилояти ҳокими Арсала Жамол.
Суиқасд қурбони бўлган Лўгар вилояти ҳокими Арсала Жамол.
Афғонистоннинг Лўгар вилояти ҳокими суиқасд қурбони бўлди.

Озодлик мухбирига кўра, 47 яшар ҳоким Арсала Жамол вилоят маркази Пули Алам шаҳридаги масжидда Қурбон байрами муносабати билан сўзлаётган пайтда содир этилган портлаш натижасида ўлган.

Ҳокимнинг матбуот котиби Дин Муҳаммад Дарвиш Озодликка ҳоким микрофонга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида нобуд бўлганини айтди.

Айрим хабарларда Арсала Жамол худкуш ҳужум қурбони бўлгани билдирилган.

Лўгар вилояти полицияси бошлиғи Раис Хон Абдул Раҳимзай портлашда яна 15 киши яралангани, улардан беш нафари оғир аҳволда эканини билдирди.

Арсала Жамол аввал бир неча марта суиқасддан омон қолган эди.

Сешанба кунги суиқасд учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG