Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:47

Воронеж кўчасида қўй сўйган 9 ўзбек қўлга олинди


15 октябр куни кечқурун Воронеж шаҳридаги кўп қаватли турар жой биноси олдида қўй сўйган тўққиз нафар ўзбекистонлик қўлга олинди.

Россия ИИВнинг Воронеж вилояти Бош бошқармаси матбуот хизматига таяниб маҳаллий ахборот агентликларининг хабар беришича, маҳаллий аҳоли вакиллари полиция навбатчисига қўнғироқ қилиб ўзбеклар одамлар, жумладан, ёш болалар кўз ўнгида қўй сўйганидан шикоят қилган.

Тезкор-тергов гуруҳи ўша жойга зудлик билан етиб келиб воқеа алоқадор ўзбекларни қўлга олган.

Улар қўй сўйганини тан олиб кўрсатма беришган.

Полиция ходимлари ҳайвонга нисбатан шавқатсиз муносабатда бўлганлик айблови бўйича жиноий иш очганган. Воқеа юзасидан текширув давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG