Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:29

АҚШ Давлат котиби Покистон Бош вазири билан учрашади


АҚШ Давлат котиби Ж.Керри (ў) ва Покистон Бош вазири Н.Шариф, Исломобод ш., 2013 йил 1 август.
АҚШ Давлат котиби Ж.Керри (ў) ва Покистон Бош вазири Н.Шариф, Исломобод ш., 2013 йил 1 август.
АҚШ Давлат котиби Жон Керри якшанба куни Вашингтонда Покистон Бош вазири Навоз Шариф билан учрашади.

Керри Европага жўнаб кетиши олдидан бўладиган учрашув сўнгги бир йил давомида Вашингтонда АҚШ-Покистон расмийлари ўртасидаги биринчи юқори даражали учрашувдир.

АҚШ Президенти Барак Обама Покистон Бош вазирини 23 октябр куни Оқ Уйда қабул қилиши режаланган.

Музокара чоғида Покистонга қўшни бўлган Афғонистондаги вазият билан боғлиқ масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Афғонистонга жойлаштирилган НАТО етакчилигидаги халқаро коалиция кучлари 2014 йил охирига қадар бу мамлакатдан олиб чиқилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG