Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:25

Ўзбекистонда илк бор қассоблар танлови ўтказиляпти


Тошкентдаги Абдулла Қодирий номидаги паркнинг “Ўтган кунлар” чойхонасида 20 октябр куни қассоблар мусобақаси ўтказилади.

Бу тадбир Ошпазлар халқаро куни муносабати билан Ўзбекистонда илк бор ўтказиляпти.

Танловда супермаркет, дўкон, гўшт марказлари ва йирик гўшт бозорларида ишлайдиган қассоблар иштирок этади.

Мусобақа ғолибларига совғалар ва сертификатлар берилиши режаланган.

Қассоблар мусобақаси бош хомийси ҳисобланган Artel ширкати танлов ғолибларига бош соврин сифатида еттита кичик электр печка ажратган.
XS
SM
MD
LG