Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:07

Тошкент милициясини оёққа турғазган талончилар қўлга олинди


Учовлон ўз "фаолиятини" асосан Тошкентнинг Учтепа, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Юнусобод ва Сирғали туманларида амалга оширишган.
Учовлон ўз "фаолиятини" асосан Тошкентнинг Учтепа, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Юнусобод ва Сирғали туманларида амалга оширишган.

Тошкентда куппа-кундузи аёлларга ҳамла қилган шахслар қўлга олинди. Дастлабки маълумотларга кўра, 20 октябр куни қўлга олинган жиноятчилар пойтахтнинг Учтепа, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Юнусобод ва Сирғали туманларида аёлларнинг бўйнидан тилла занжирини юлиб қочишган.



Тилла занжир ўғрилари жиноят устида ушланди

Тошкентдаги ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, якшанба куни кечқурун Сирғали туман Ички ишлар бўлими ходимлари тилла занжир ўғриларини жиноят устида қўлга олган.

Озодликнинг ишончли манбасига кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи 33 яшар А.А. ва 36 яшар Ш. Ҳ. ҳамда уларнинг учинчи шериги (Озодликка учинчи шахснинг исми-шарифи маълум эмас) пойтахт кўчаларида аёлларнинг бўйнидан тилла занжирларини ўғирлаш билан шуғулланиб келишган.

Манбанинг айтишича, учовлон ўз "фаолиятини" асосан Тошкентнинг Учтепа, Шайхонтоҳур, Чилонзор, Юнусобод ва Сирғали туманларида амалга оширишган.

“Битта Шайхонтоҳур туманида улар иккита жиноятни амалга оширган. Бугун тергов-суриштирув ишлари бошланди. Тергов сўнггида маълум бўлади уларнинг қанча жиноят қилгани. Ҳозирча қанча тилла занжирни ўғирлагани аниқ эмас”, деди Озодлик манбаси.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, аёлларнинг тилла занжирларини ўғирлашда Юнусобод туманида яшовчи А.А га тегишли оқ рангдаги Матиз автомобилидан фойдаланилган. Учтепа туманида яшовчи Ш.Ҳ. ва уларнинг учинчи шериги асосий ишни амалга оширган, яъни тилла занжир таққан аёллар орқасидан тушиб, кўчада ёлғиз кетаётган пайтда бўйниларидан занжирини юлиб, қочишган.

Гумонланувчилар 19 октябр куни эрталаб Чилонзор тумани Дўмбиробод маҳалласидаги 439-сонли болалар боғчаси олдида тошкентлик 31 яшар Салтанат Одилжонованинг бўйнидаги тилла занжирини юлиб, қочишган.

Ўша куннинг ўзида кечқурун Юнусобод туманидаги ҳибсхона олдида пиёдалар юриш йўлагида кетаётган 37 яшар Ҳанифа Убайдуллаеванинг тилла занжирини ўғирлашган.

“Оқ Матиз операцияси”


Шанба кунги иккита ўғирлик пайтида ҳам қонунбузарлар оқ рангли Матиз машинасига ўтириб, қочишган.

20 октябр куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бўлими томонидан тилла занжир ўғриларини ушлаш учун бутун шаҳар бўйлаб “Оқ Матиз” операцияси амалга оширилди.

Милиция ходимлари якшанба куни кўчада учраган оқ рангдаги барча Матиз машиналарини ички ишлар бўлимларига олиб боришди.

Тошкентдан олинган маълумотга кўра, ўша куни милиция бўлимига олиб борилган барча Матиз эгалари суратга туширилиб, уларнинг бармоқ излари олинган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, тилла занжир ўғрилари ўзларининг Матиз машинасига ўғирланган автомобил рақамларидан фойдаланиб келишган.

“Улар ўғирлик қилишдан аввал нотаниш машиналарнинг номерларини ўғирлаб, ўз машинларига қўйишган. Ҳар сафар ҳар хил номер тақиб ўғирлик қилишган”, дейди манбамиз.

Милиция ходимларига кўра, тилла занжир ўғирлигида гумонланиб, ушланган учала шахс ҳам аввал бир неча бор судланиб, қамоқ жазосини ўтаб чиққан.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг “Талончилик” моддаси бўйича жиноий иш очилган.
XS
SM
MD
LG