Линклар

Волгограддаги портлашни доғистонлик аёл амалга оширгани айтилди


Воқеа жойидан олинган сурат
Россия Тергов қўмитаси тарқатган дастлабки маълумотларга кўра, Волгоград шаҳрида автобусни доғистонлик 30 яшар Наида Ахиялова портлатган.

“Терговчилар қўлга киритган маълумотларга қараганда, бу аёл бекатлардан биридан автобусга чиқиши биланоқ портлаш содир бўлган”, дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Волгоград шаҳрида автобусда содир бўлган портлаш оқибатида камида 5 киши нобуд бўлиб, камида 18 киши яралангани аввалроқ хабар қилинган эди.

Россия Тергов қўмитаси воқеа юзасидан “террор акти” ва “қотиллик” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG