Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 21:02

AI: АҚШ пилотсиз учқичлари ҳужумларини “уруш жиноятлари”га тенглаштириш мумкин


Халқаро Амнистия инсон ҳуқуқлари ташкилоти АҚШ пилотсиз учқичларининг айрим ҳужумлари “уруш жиноятлари”га тенглаштирилиши мумкин, демоқда.

Ташкилот чиқарган ҳисоботда Вашингтон Афғонистон чегарасига яқин бўлган Покистоннинг қабилалар яшайдиган ҳудудларига пилотсиз учқичлар ёрдамида ноқонуний равишда зарбалар бергани иддао қилинган.

Халқаро Амнистия ташкилоти тадқиқотчиси Мустафо Қадрий Вашингтонни ўзининг пилотсиз учқичлар дастури ҳақидаги маълумотларни ошкор қилишга ва қонунни бузганлар шахсларни жавобгарликка тортишга чақирган.

Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, АҚШ пилотсиз учқичлари 2004 йилдан бери Покистонда амалга ошириб келаётган 300 дан ортиқ ҳужум натижасида тахминан 2000 одам, жумладан, Ал-Қоида гуруҳининг юқори лавозимли лидерлари ҳам ўлган.
XS
SM
MD
LG