Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:51

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоизга ошган


Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти сўнгги тўққиз ой ичида 8,1 фоизга ошган. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 22 октябр кунги йиғинида билдирилди.

Расмий маълумотларига кўра, йил бошидан буён мамлакатда 800 мингдан зиёд иш ўрни очилган, уларнинг ярмидан кўпи қишлоқ жойларига тўғри келмоқда.

Мустақил кузатувчилар Ўзбекистон иқтисодининг ёпиқлиги ва расмий рақамлар ҳақиқий аҳволни акс эттирмаслигини айтишади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам шу йил бошида давлат идоралари ҳамда маҳаллий ҳокимиятларни ёшларни иш билан таъминлаш масаласида ёлғон ҳисоботлар беришда айблаганди.
XS
SM
MD
LG