Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:52

Бағдодда қарийб 42 киши портлаш қурбони бўлди


Ироқ пойтахти Бағдоднинг шиалар яшайдиган одамлар билан гавжум мавзеларда содир этилган саккизта портлаш оқибатида 42 киши нобуд бўлди.

70 киши жароҳат олган якшанба кунги портлашлар ярим соат ичида рўй берди.

Октябр ойи бошидан бери Ироқда амалга оширилган портлашларда камида 500 киши ҳалок бўлди.

Хабарларга кўра, ҳужумларнинг аксари мазҳабпарастлик ва миллий низо асосида уюштирилган.

Ҳукумат сунний экстремистларни шиаларга қарши ҳужумлар уюштирганликда айблаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG