Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:19

Покистондаги толиблар Хон Саидни ўзларига раҳбар этиб сайлади


Покистонда толиблар етакчиси Ҳакимулло Махсуд ўлдирилиши ортидан мазкур ҳаракатга Хон Саид етакчи этиб сайланди.

Ҳакимуллоҳ Махсуд жума куни Шимолий Вазиристон минтақасида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқларидан берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Покистонда толиблар етакчисининг ўлдирилгани ҳақидаги хабар ҳукумат расмийлари жаҳлини чиқарган.

Мамлакат ички ишлар вазири Чаудхурий Нисор Али Хон покистонлик толиблар етачиси Ҳакимулло Махсуднинг ўлдирилиши Шимолий Вазиристон минтақасида макон топган жанггарилар билан олиб борилаётган тинчлик музокараларини чиппакка чиқарганини айтди.
XS
SM
MD
LG