Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:08

Коммуна Исмоилова 86 ёшида оламдан ўтди


Ўзбекистонлик таниқли санъаткор Коммуна Исмоилова 86 ёшида оламдан ўтди.

Исмоилова 2 ноябр куни Тошкентдаги уйида ҳаётдан кўз юмгани ҳақида дастлаб Ўзбекистон халқ ҳаракати ўз саҳифасида хабар берди.

Коммуна Исмоилова умрининг оҳирги йиллари Тошкент санъат коллежи ҳамда Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқий академик лицейида ўқитувчи бўлиб ишлаган.

Ўзбек фолклор қўшиқларини айтиб ном чиқарган Исмоилова Иккинчи жаҳон уруши даврида фронтда соз чалиб, хотин-қизлар ансамблида урушдаги аскарлар кўнглини кўтарган.

Коммуна Исмоилова бугун Тошкентда дафн этилди.
XS
SM
MD
LG