Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:18

Жавод Зариф: Эроннинг ядровий дастури бўйича келишувга эришиш мумкин


Эрон ТИ вазири Ж.Зариф (ч) франциялик ҳамкасби Лоран Фабиус билан, Париж ш., 2013 йил 5 ноябрь.
Эрон ТИ вазири Ж.Зариф (ч) франциялик ҳамкасби Лоран Фабиус билан, Париж ш., 2013 йил 5 ноябрь.
Эроннинг ядровий дастури бўйича бош музокарачиси, Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф дунёнинг етакчи давлатлари билан Теҳроннинг ядровий дастури бўйича “шу ҳафтада принципда келишувга эришиш мумкинлиги”ни айтди.

Зариф Эрон ва 5+1 гуруҳи, яъни, БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси - АҚШ, Британия, Россия, Хитой, Франция ҳамда Германия вакиллари ўртасида учрашув арафасида 5 ноябр куни Парижда Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус билан учрашди.

France 24 телеканалига интервью берган Зариф 7 ноябрь куни Женевада техник экспертлар учрашувидан олдин Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) билан музокаралар ижобий бўлганини урғулади.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаб келмоқда.

Расмий Теҳрон ўзининг ядровий дастури тинч мақсадни кўзлаганини таъкидлаб келади.
XS
SM
MD
LG