Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:58

Дамашқ марказидаги портлашда саккиз киши нобуд бўлди


Дамашқ марказидаги Хижаз майдони
Дамашқ марказидаги Хижаз майдони
Сурия пойтахти Дамашқ марказида амалга оширилган портлаш оқибатида камида саккиз одам нобуд бўлди эллик киши жароҳат олди.

Давлатга қарашли SANA ахборот агентлиги маълумотига кўра, портлаш Хижаз майдонидаги "Хижаз" темирйўл ширкатига қарашли бино олдида содир этилган.

Ҳужум “террорчилар” томонидан уюштирилгани хабар қилинди.

Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам борлиги айтилмоқда.

Сўнгги ойларда Дамашқда кўплаб портлаш содир этилди.

Хабарларга кўра, Сурияда 2011 йил март ойида фуқаролар уруши бошланганидан бери 110 мингдан ортиқ одам нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG