Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:52

Женевада Эроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар давом этмоқда


Женева шаҳрида Теҳроннинг ядровий дастури бўйича ёпиқ эшиклар ортидаги музокаралар учинчи кун давом этмоқда.

Эрон ва 5+1 гуруҳи, яъни БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси - АҚШ, Британия, Россия, Хитой, Франция ҳамда Германия вакиллари ўртасида учрашув 7 ноябрь куни бошланган эди.

Келишувга эришиш учун жума куни музокараларга АҚШ Давлат котиби Жон Керри ҳам қўшилди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Жавод Зариф АҚШ Давлат котиби ва Европа Иттифоқининг Ташқи алоқалар бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон билан сўзлашув самарали бўлганини, аммо ҳали кўп иш қилиниши кераклигини урғулади.

9 ноябрь кунги сўзлашувларга Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам қўшилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG