Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:09

Пентагон: Афғон аскарлари талафоти 80 фоизга кўпайди


Афғонистон миллий армияси аскарлари.
Афғонистон миллий армияси аскарлари.
Пентагон жорий йил ёз фаслида Афғонистонда толиблар жанггарилари билан бўлган тўқнашувларда ўлган Афғонистон армияси аскарлари сони ўтган йил шу даврига нисбатан 80 фоизга кўпайганини билдирди.

Пентагон расмийларига кўра, талафот сони юқори бўлганига қарамай, Афғонистон миллий хавфсизлик кучлари 12 йиллик урушда орттирган тажрибага таянган ҳолда НАТО кучлари олиб чиқилганидан кейин ҳам Афғонистонда вазиятни назорат қила олади.

Пентагон маълумотига кўра, жорий йил апрел-сентябр ойларида Афғонистондаги АҚШ ва халқаро коалиция кучлари кўрган талафотлар ўтган йил шу даврига нисбатан қарийб 60 фоизга камайган.

Бу маълумотлар АҚШ Мудофаа вазирлиги жума куни Конгрессга тақдим қилган ҳисоботда келтирилган.
XS
SM
MD
LG