Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:19

Руҳоний: Теҳрон ядровий дастуридан воз кечмоқчи эмас


Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.
Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон ўзининг ядровий дастури, жумладан, уранни бойитиш ҳуқуқидан воз кечмаслигини таъкидлади. Эрон парламентида қилган чиқишида Руҳоний ўз мамлакати ҳар қандай таҳдид олдида бош эгмаслигини қўшимча қилди. Эрон раҳбарининг ушбу баёноти Женевада Эрон ва етакчи давлатлар ўртасида музокаралар тугаганидан бир кун кейин янгради.

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон ўзининг ядровий дастури, жумладан, уранни бойитиш ҳуқуқидан воз кечмаслигини таъкидлади. Эрон парламентида қилган чиқишида Руҳоний ўз мамлакати ҳар қандай таҳдид олдида бош эгмаслигини қўшимча қилди. Эрон раҳбарининг ушбу баёноти Женевада Эрон ва етакчи давлатлар ўртасида музокаралар тугаганидан бир кун кейин янгради.


Консерваторлар ҳукмрон бўлган Эрон парламентида якшанба куни нутқ сўзлаган мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний ядро соҳаси бўйича халқаро қонунлар доирасидаги Теҳроннинг ҳуқуқлари “Эрон ҳудудида уранни бойитиш”ни ҳам ўз ичига олишини баён қилди.

Руҳоний Теҳроннинг ядро соҳасидаги дастури бўйича олиб борилган музокараларда Эрон “мулоҳазали ва тўғри йўл тутгани”ни таъкидлаб, Эрон ҳар қандай таҳдид олдида бош эгмаслигини қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳонийнинг ушбу баёноти Теҳроннинг ядровий дастури бўйича Женевада Эрон ва Ғарб давлатлари вакиллари билан музокаралар тугаганидан бир кун кейин янгради.

Эрон ва олти етакчи давлат, яъни БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси - АҚШ, Британия, Россия, Хитой, Франция ҳамда Германия вакиллари ўртасидаги учрашув 20 ноябрь куни давом этиши кутилмоқда.

Якшанба куни эрталаб Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус айрим масалалар ҳал бўлмагани сабабли томонлар келишувга эриша олмаганини билдирди.

- Женева учрашуви бизнинг олдинга ҳаракат қилишимиз учун имконият яратди. Аммо баъзи масалалар ҳал бўлмагани учун келишувга эриша олмадик, - дея баён қилди Лоран Фабиус.

Музокарада қандай масалалар ҳал этилмагани очиқланмади.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Женева музокараларини “жуда яхши”, дея баҳолади.

10 ноябрь куни ББСга интервю берган Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳейг Эрон билан шартнома имзоланиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

- "Келаси ҳафталар давомида (Эрон билан) шартнома имзоланадими?" деган саволга келсак, бунинг учун яхши имконият бор. Шуни айтишим лозимки, бу жуда оғир музокаралар. Мен бу музокаралар қачон тугашини аниқ айта олмайман. Биз 20 ва 21 ноябрь кунлари яна бир марта уриниб кўрамиз. Музокарачилар яна бир карра уриниб кўришади, - дея баён қилди Британия Ташқи ишлар вазири.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри сўзлашувда сезиларли муваффақиятга эришилгани ва яқин фурсатда келишувга эришиш кераклигини айтди.

Қўшма Штатлар Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўймаслигини урғулаган Жон Керри Теҳрон билан дипломатик музокаралар чексиз давом эта олмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

Ғарб давлатлари Эронни яширинча ядровий қурол яратишга уринаётганликда айблаб келмоқда. Бироқ Теҳрон расмийлари барча айбловни рад қилиб, Эроннинг ядровий дастури фақат тинч мақсадни кўзлаганини таъкидлаб келаётир.
XS
SM
MD
LG