Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:43

Афғонистон президенти: АҚШ билан хавфсизлик келишуви лойиҳаси тайёр


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай 16 ноябрь куни Кобулда журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай 16 ноябрь куни Кобулда журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай Афғонистон ва АҚШ музокарачилари Лоя Жирға, яъни, Оқсоқоллар кенгаши йиғилиши муҳокамасига тақдим этиладиган хавфсизлик ҳақидаги шартнома лойиҳасини тайёрлаб бўлганини билдирди.

Шанба куни сўзлаган Карзай Кобул ва Вашингтон ўртасида якуний ҳужжат бўйича ҳали ҳам келишмовчилик борлигини қўшимча қилди.

Афғонистон президенти журналистларга Лоя Жирға маъқулламаса, Афғонистон “Икки томонлама хавфсизлик шартномаси” деб аталаётган келишвни имзолаши эҳтимолдан йироқ эканини қўшимча қилди.

Мазкур келишув 2014 йилда хориж кучлари Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин Америка аскарларининг мамлакат ҳудудида қолишига рухсат беришни назарда тутган.
XS
SM
MD
LG