Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:14

“Гулнора қўшиқларини радиода қўйиш тақиқланган”


1 ноябрь куни “Гулнора қўшиқларини радиода қўйиш тақиқланган”и ҳақидаги хабар пайдо бўлди.

“Водий садоси” радиосининг DJси Саидаъло Исроиловга тегишли экани айтиладиган @DeeJay_Saidalo Гулнора Каримова ижросидаги қўшиқларни радиоканалларда эшиттириш тақиқланганини тасдиқловчи твит қолдирди.

“Сизни қўйиш тақиқланганига қарамасдан менинг эфиримда янграяпсиз” , дея ёзди DJ йигит.

Лекин орадан бироз вақт ўтгач, @DeeJay_Saidalo ушбу твит-хабар ва унга илова қилинган суратни саҳифасидан ўчириб ташлади. Шунингдек, @DeeJay_Saidalo саҳифасидаги ўзи ҳақидаги маълумотларни ҳам ўзгартирди.


31 октябрь: Телеканалларининг тўхтатилиш сабаблари ҳақида:

"ТВ/радио эшиттиришлари "мамлакатнинг барча мафкураввий негизларини бузганлик" формулировкаси билан лицензия бекор қилиниши боис тўхтатилди", дейилади Гулнора твитларидан бирида.

28 октябрь: МТРК телеканаллари ҳақида:

@GulnaraKarimova Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига қарашли телеканалларни танқид қилди:

"Маданият ва Маърифат"да умуман Совет Иттифоқининг 70-йилларидаги хурсандчилик ҳукмрон", деб ёзди.

Тошкент каналида намойиш этилган тасвирларни елимга қиёслаб, "Бундай тарих Абдулла Қодирийнинг тушига ҳам кирмаган бўлса керак", дейди @GulnaraKarimova.

"Дунё" давлат телеканалида соат ҳам географик жиҳатдан ёлғон гапиради.. Парижда 3.00, Дунёда эса 4.00, Лондонда 2.00, каналда эса 3.00", дея твитлади Каримова.

"Ўзбекистон каналини ёққанимда... студияда итларни сақлаш борасида суҳбат бўлаётганди... Мавзу ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, студияда ким съёмка қиляпти? Қимматбаҳо кранлар билан", дея твит қилди.

31 октябрь: СТВ ҳақида:

“Бу бир гуруҳ зарар етказувчиларга қарши ўзгача фикрловчи ва Президентга мустақилликка эришган кундан бери содиқ хизмат қилган СТВ канали бўлади. Ушбу “мард йигитлар” ҳақиқатни гапирувчи хусусий каналларни бир бирма йўқ қилишади”, дея твитлади Каримова.
Гулнора айни ҳолат кўпга чўзилмаслигини таъкидлаб, “Мамлакат раҳбарига эмас, балки ушбу “кучишлатар тизимлар”га содиқлар қолади. Аммо ҳар қандай хом хаёлларга берилишса ҳам бу узоқ давом этмайди”, деб твит қолдирди.
XS
SM
MD
LG