Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:08

Ўзбекистон 2019 йилга қадар биринчи гелиостанцияни қурмоқчи


Ўзбекистон 2019 йилга қадар Самарқандда қиймати 310 миллион доллар, қуввати 100 МВт бўлган гелиостанция қуришни мўлжалламоқда.

Лойиҳа Осиё тараққиёт банки ҳамда Ўзбекистоннинг ички маблағлари ҳисобидан молияланиши билдирилган.

Мазкур лойиҳанинг ишга туширилиши билан Ўзбекистонда йилига қўшимча равишда бир неча миллион киловват соат ҳажмда электр энергияси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бу эса табиий газ ва нефтни тежаш имконини беради.

Қуёш энергиясига Ўзбекистонда тобора салоҳиятли муқобил энергия манбаи дея қаралмоқда.

Ўзбекистоннинг қуёш энергияси ялпи потенциали 50 миллиард 973 миллион тонна нефт эквивалентига тенг экани айтилади.

Ўтган ой Ўзбекистонда Қуёш энергияси халқаро институти ҳам очилди.
XS
SM
MD
LG