Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:12

Суронли дунё


Юқоридаги фотосуратда Бирлашган Араб Амирликларидаги Лива чўлидан туяларини олиб кетаётган араб тасвирланган. Гўзал манзара! Аммо ўтаётган ҳафтада фотомухбирлар тасвирга олган воқеаларнинг ҳаммаси ҳам бу қадар гўзал бўлавермади.

29 ноябрь куни Вильнюсда якунланган “Шарқий ҳамкорлик” саммитида Украина Европа Иттифоқи билан ассоциацияга кириш тўғрисидаги шартномани имзоламади. Лекин Украина президенти Виктор Янукович яқин келажакда ушбу шартномани имзолашга ваъда берди.


Айни пайтда Украина бўйлаб Европа Иттиқофи тарафдорларининг норозилик акциялари давом этаяпти.



Жаҳонга танилган боксчи ва украин мухолифатчиси Виталий Кличко ҳам норозилик намойишларида иштирок этмоқда.


Сурия ҳукумати ва Ғарб томонидан қўллаб-қувватланаётган асосий мухолифат коалицияси БМТ ҳомийлигида ўтказиладиган тинчлик музокараларида қатнашишга ролзилик берди.


Бироқ, иккила томон 22 январ куни Женевада бошланиши кутилаётган сўзлашувларнинг мақсади борасида турли позицияда қолмоқда.
Сурия Бош вазири Ваел ал-Халқий ҳукумат вакиллари Женевага ҳокимиятдан воз кечиш эмас, бўҳронга сиёсий ечим топиш мақсадида боришини баён қилди.


Мухолифатдаги Сурия Миллий коалицияси етакчиси Аҳмад Жабра Женевада ўтадиган йиғинда президент Башар Ассадни ўз ичига олмаган ўтиш даври ҳукумати тузилиши борасида келишиб олинишига умид қилаётганини билдирди.
Суриядаги гуманитар вазият эса кундан-кунга ёмонлашиб бормоқда.


Ироқ полицияси 29 ноябрда уйларидан ўғирлаб кетилган 18 кишининг жасадини топди. Мишаҳ шаҳри яқинида топилган. Жасадларнинг барчаси бошига отилган ўқдан ўлгани айтилаяпти. Маълум бўлишича, ушбу 18 кишини ҳарбий кийимдаги кишилар ҳарбий машинада ўғирлаб кетган.

Пайшанба куни Ироқнинг бир қатор ҳудудларида автомобилларга ўрнатилган бомбалар портлаши оқибатида камида 30 одам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG