Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:09

Тошкентлик ҳуқуқ фаоли 8 млн. сўмлик жаримага тортилди


Тошкентлик ҳуқуқ фаоли Шуҳрат Рустамов тухматда айбланиб, юз баравар энг кам иш ҳақи миқдорида жаримага тортилди.

Тошкентдаги маҳкама қарори билан Рустамов 8 миллион сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.

Рустамов Озодлик билан суҳбатда ўзига чиқарилган ҳукм мутлақо асоссиз экани, ҳуқуқлари бузилган жиззахлик фермерни ҳимоя қилиб чиққани учун жазоланганини айтди.

– Зомин тумани ҳокимининг қонунбузарликлари юзасидан киритган шикоятларимизда биз ёзган фактлар тасдиқланмаган эмиш. Буни прокуратура ҳал қилиши керак. Прокуратура ҳеч қанақа қарор чиқармаган. Зомин тумани терговчиси мана сизга туҳмат деб туриб, жиноят иши қўзғотди менга қарши. Мутлақо асоссиз ҳукм, эртага душанба куни менга қўйилган ҳукм юзасидан арз қилмоқчиман, - деди Рустамов.

Маҳкамада Рустамов 159 модда бўйича ҳам айбланаётган эди. Лекин, суд бу банд бўйича айбловни олиб ташлади.

Шуҳрат Рустамов Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари алянси фаолларидан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG