Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:56

Ню Йоркда поезд ҳалокатга учради, тўрт одам нобуд бўлди


АҚШнинг Ню Йорк шаҳрида поезд изидан чиқиб кетиб, ҳалокатга учради. Ҳалокат оқабтида тўрт киши ҳалок бўлди.

Metro North ширкатига қарашли поезд бугун эрталаб Пукупсидан Ню Йоркнинг Марказий вокзалига кетаётган пайтда Бронкснинг “Спайтен Дайвел" бекати яқинида издан чиқиб кетган.

Metro North ширкати вакилларига кўра, поезднинг беш вагони ағдарилган, яраланганлар анча.

Ҳодиса жойида қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар иш олиб бормоқда. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
XS
SM
MD
LG