Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:44

Деновлик АЁҚШ ишчиси: 45 кун пахта тердим, ҳақимни беришмаяпти


Сурхондарё вилояти, Денов шаҳрида истиқомат қилувчи 45 яшар Фаррух Асомиддиновнинг “Эркин микрофон”га айтишича, у иш берувчисининг Денов ва Сариосиё туманлари ҳудудида жойлашган АЁҚШларида оператор бўлиб ишлар эди.

6 фарзанднинг отаси шу кунда ишсиз қолган, Россияга кетишни мўлжаллаб турибди.

Фаррух Асомиддиновнинг айтишича, унинг ишдан ҳайдалишига сабаб терган пахтаси учун ҳақ талаб қилаверганидир.

- Бу йил вилоят Нефть базаси директорига қарашли далаларда 45 кун пахта тердим, лекин шу кунгача бир сўм ҳам ҳақ ололмадим”, деб арз қилди Фаррух Асомиддинов.

Деновлик йигитнинг арзини қуйида тингланг.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:49 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG