Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:18

Олмаотада қочишга уринган фоҳиша вентиляция қувурига тиқилиб қолди (видео)


Олмаотадаги рейд пайти ушланган ўзбекистонлик ва қирғизистонлик фоҳишалар.
Олмаотадаги рейд пайти ушланган ўзбекистонлик ва қирғизистонлик фоҳишалар.

1 декабрь куни тунда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги "Ая" меҳмонхонасидан бирида ўтказилган рейд пайти ўзбекистонлик ва қирғизистонлик ўн нафар қиз фоҳишаликда айбланиб ушланди. Полиция рейди пайтида қочишга уринган қизлардан бири вентиляция қувурига тиқилиб қолган. Қувурдан чиқариб олинган қиз ўз "ҳамкасблари" билан Қозоғистондан депортация қилинаяпти.



Олмаота шаҳар Ички ишлар департаментидан олинган маълумотга кўра, якшанба куни тунда полиция ходимлари томонидан шаҳарнинг Жансугурова кўчасида жойлашган йирик меҳмонхоналардан бири - "Ая" ҳотелида ўтказилган рейд пайти фоҳишалик билан шуғулланаётган бир гуруҳ қизлар қўлга олинган.

Департамент матбуот хизмати маълумотига кўра, ушланган қизлардан ўн нафари Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидир.

"Ая" меҳмонхонасидаги исловотхонани ташкил қилган жанубий-қозоғистонлик 30 ёшли аёл интим хизматлар кўрсатиш учун ўнлаб аёлларни бу ишга жалб қилган.

"Бизга бу борада маълумот келиб тушганди. Рейд пайти бу тасдиқланди. Ҳозирда ушбу аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, ундан мамлакатдан чиқмаслик борасида тилхат олиниб қўйиб юборилди", дейди департамент мулозими.

Рейд пайти аёлларнинг айримлари полициядан қочишга ҳаракат қилган. Улардан бири эса қочиш пайти вентилияция қувурига тиқилиб қолган.

"Ўз жисмоний имкониятларини тўғри баҳоламай, тор қувурга тиқилиб қолган" аёл кейинчалик қувурдан чиқарилган.

Олмаота шаҳар Ички ишлар департаменти матбуот хизмати томонидан Озодликка тақдим қилинган видео тасвирда меҳмонхонадаги рейд акс этган. Бу ерда қувурдан чиқариб олинаётган аёл тасвири ҳам бор.

Олмаота департаменти ўтказган рейд
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:42 0:00


Департаментнинг матбуот хизмати ходимлари қочишга уриниб, қувурга тиқилиб қолган аёлнинг исми-шарифи ва қайси давлат фуқароси эканини очиқламади.

Эндиликда қўлга олинган аёлларнинг барчаси Қозоғистондан депортация қилинишни кутаяпти.

"Ушланганларнинг барчаси вақтинча сақлаш бўлимида ушлаб турилибди. Яқин орада суд қарори билан уларнинг барчаси мамлакатдан депортация қилинади. Боиси уларнинг ҳаммаси миграция қонунчилигини қўпол равишда бузиб келишган", дейди полиция мулозими.

Ноябрь ойи ўртасида ҳам Олмаотанинг Сейфуллина шоҳкўчасида полиция ўтказган “Мигрант” тадбири натижасида 12 нафар Ўзбекистон фуқароси фоҳишалик айби билан ушланган эди.
XS
SM
MD
LG