Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:21

АҚШ Мудофаа вазири Американинг Форс кўрфазидаги иттифоқчилари билан учрашди


АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел.
АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел.
АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Американинг Форс кўрфазидаги иттифоқчиларига Эроннинг ядровий дастури борасидаги сиёсат АҚШ ҳарбий кучлари томонидан дастакланишини айтди.

Шанба куни Баҳрайн пойтахти Манамада сўзлаган Ҳейгел Ғарб давлатларининг Эрон билан дипломатик музокаралари “нотўғри талқин қилинмаслиги” кераклигини урғулади.

АҚШ Мудофаа вазири Теҳрон билан олиб борилаётган музокаралар муваффақияти “Американинг ҳарбий қудратига боғлиқ экани”ни қўшимча қилди.

Чак Ҳейгел Қўшма Штатлар Форс кўрфазида 35 минг аскардан иборат ҳарбий куч, жумладан, 10 минг армия аскари ва бортида учқичлар бўлган ҳарбий кема сақлаб туришга қарор қилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG