Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:30

Халқаро инспекторлар Эроннинг ядровий объектларда текширув ўтказади


Теҳрондан 190 километр жануби-шарқда жойлашган Эроннинг Арак ядровий объекти.
Теҳрондан 190 километр жануби-шарқда жойлашган Эроннинг Арак ядровий объекти.
Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) инспекторлари Теҳроннинг ядровий дастурига алоқадор иншоотларда сўнгги икки йил ичида биринчи марта текширув ўтказиш учун Эронга борди.

7 декабрь куни Эрондаги ахборот воситалари халқаро агентликнинг икки вакили якшанба куни Аракдаги ядровий иншоотни бориб кўришини хабар қилди.

Атом энергияси халқаро агентлиги делегациясининг Эронга ташрифи 24 ноябр куни дунёнинг олти етакчи давлати ва Эрон ўртасида эришилган келишув асосида амалга ошмоқда.

Келишувда Теҳрон олти ой давомида ўз ядровий дастурининг айрим жиҳатларини амалга оширишни камайтириши эвазига Эронга қарши жорий қилинган санкциялар юмшатилиши назарда тутилган.

Шартномада Эрон Аракдаги ядровий реакторда атом қуроли тайёрлаш мумкин бўлган плутоний ишлаб чиқармасликка рози бўлган.
XS
SM
MD
LG