Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:10

Россия Ходорковскийга товон пули тўлайди


Россия ҳукумати инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қарорига кўра, собиқ олигарх Михаил Ходорковскийга товон пули тўлайди.

Россия Адлия вазирлиги маълумотига кўра, товон пули Ходорковскийнинг банк реквизитлари олингач, унинг ҳисобига ўтказилади.

Жорий йилнинг июль ойида Страсбург маҳкамаси Россия судининг Михаил Ходорковский ва Платон Лебедовларга оид илк иши Европа конвенцияси талабларига жавоб бермаслиги ва бунинг учун Ходорковскийга 10 минг евро товон пули берилиши борасида қарор қилган эди.

20 декабрь куни Россия президенти Путин томонидан авф қилиниб, озодликка чиқарилган Ходорковский Берлинга учиб кетди

Ходорковский 2003 йилда Россия сиёсатида фаоллашишидан кўп ўтмай ҳибсга олинган ва солиқдан бўйин товлаш, йирик миқдордаги мулкни ўзлаштирганликда айбланиб, 2005 йилда қамоққа ҳукм қилинган. 2010 йилда у яна бир бор судланиб, ўз ширкатидан нефт ўғирлаганликда айбланиб, иккинчи марта қамоқ жазосига ҳукм этилган.

Ходорковскийнинг қамоқ жазоси 2014 йилнинг август ойида тугаши керак эди. У ҳеч қачон ўзига қўйилган айбловларни тан олмаган. Танқидчилар унинг қамоққа ташланишини сиёсий ўч олиш, дея баҳолаган.
XS
SM
MD
LG