Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:12

Қоҳирада Мурсий устидан маҳкама қайта бошланмоқда


Бугун Қоҳирада Мисрнинг ҳокимиятдан четлатилган исломчи президенти Муҳаммад Мурсий устидан маҳкама қайта бошланмоқда.

Жаноб Мурсий ва унинг 14 нафар сафдоши 2012 йилнинг декабрида Президент девони олдида ўнлаб кишининг ўлдирилишига алоқадорликда айбланмоқда.

Судланувчилар, агар айблари исботланса, умрбод қамоққа ёки ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Мурсий Миср президентлигига 2012 йилги демократик сайлов орқали келган эди. Унга қарши оммавий норозиликлардан сўнг жорий йилнинг 3 июлида ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилган эди.
XS
SM
MD
LG