Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:18

Исроилда Ариэл Шарон ўлими муносабати билан мотам эълон қилинди


Исроилда собиқ бош вазир Ариэл Шароннинг ўлими муносабати билан мотам эълон қилинди.

Сўнгги саккиз йил давомида ўсал ҳолатида ётган Шарон шанба куни оламдан ўтди. У 2006 йил январ ойида жиддий инсултни бошидан ўтказганидан буён ҳануз ҳушига келмаганди.

Шароннинг жасади бугун видолашув учун Қуддусдаги Исроил Кнессетига олиб келинди.

Шарон 13 январ куни оилавий фермасига дафн этилади. Дафн маросимида АҚШ вице-президенти Жо Байден, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашади.

АҚШ президенти Барак Обама Шаронни "яҳудий давлати тараққиёти учун катта ҳисса қўшган буюк шахс," деб атади.

Британия бош вазири Дэвид Кэмерон "Исроил ўзининг буюк арбобидан жудо бўлди", деб таъкидлади.

Германия Канцлери Ангела Меркел Ариэл Шаронни "Исроил патриоти", деб атади.

Шунингдек, собиқ бош вазир ўлими муносабати билан Франция президенти Франсуа Олланд ҳамда Европа Иттифоқи раҳбари Херман ван Ромпейлар ҳам таъзия билдирди.
XS
SM
MD
LG