Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:20

Тожик расмийси: Чегара бўйича аввал эришилган келишувларга риоя қилиш лозим


Қирғизистон билан Тожикистон чегара масаласини ҳал қилишда аввал қабул қилинган шартномалар талабларига риоя қилиши лозим. Бу ҳақда бугун Озодлик радиоси қирғиз хизматига Тожикистоннинг Қирғизистон билан чегарадош Сўғд вилояти ҳокими ўринбосари Жумабой Сангинов баёнот берди.

Сангиновга кўра, бугун Боткен шаҳрида томонлар ўртасида сўзлашувлар бўлиб ўтган, 5 соат давом этган музокараларда чегарада хавфсизликни ҳамкорликда таъминлашни давом эттиришга доир келишувга эришилган ва бу хусусда баённома имзоланган.

Сангинов, шунингдек, баённомада томонлар аввал президентлар даражасида эришилган келишувлар талабларига риоя қилиши лозимлиги тўғрисида ёзилгани, бироқ қирғиз томони ўз фикрида қолганини билдирди.

11 январь куни Қирғиз – Тожик чегарасида қуролли тўқнашув содир бўлиб, 11 киши яраланган. Тўқнашувга Қирғизистон томонининг чегарага яқин ҳудудда йўл қуришни давом эттиргани сабаб бўлган. Тожикистон йўл қурилаётган ҳудудни ўзини, деб ҳисоблайди. Ўз навбатида Қирғизистон ҳам ўзиники, деб билади.
XS
SM
MD
LG